ДОЛЛАРФУРУШНИНГ ОХИР ДОВОНИ
Ҳар қандай ривожланган давлатда пул муомаласининг барча кўриниши банк орқали амалга оширилади. Айниқса, валюта айирбошлаш тизими. Юртимизда кейинги йилларда доллар «қора бозори»ни йўқ қилиш йўлида кескин чоралар кўрилди.
Афсуски, чет эл валютаси билан яширин тарзда олди-сотди қилиш қонунан тақиқланиши, қаттиқ таъқиб этилишини била туриб, айрим «тадбиркорлар» айнан мана шу қинғир ишнинг ортидан мўмай даромадни кўзлайдилар.
Яқинда ана шундай долларфуруш фаолиятига чек қўйилди. Ҳамюртимиз Д.К. номаълум шахсга 3000 АҚШ долларини 25 млн. 260 минг сўмга пуллаётганда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан ушланган.
Мазкур ҳуқуқбузарлик жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи Д.К. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан айбдор деб топилди. Унга бир йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.
Ж.МАМУРОВ,
жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

