ТУНГИ ТЎҚНАШУВ

Ёзнинг қайноқ дамлари бошланди. Ҳаво тафти тундаям қайтмайди. Наманган-Уйчи-Учқўрғон йўлида ҳаракатланиб келаётган «Газ-3110» автомашинасининг тезлиги белгиланганидан анча ортиб кетди. Тўғри ярим тунда йўлда ҳаракатланаётган транспорт анча камаяди. Аммо ҳуқуқбузар учун ҳамиша имкон топиларкан. Машинани бошқариб бораётган С.А. йўл четида қўққисдан тўхташга қарор қилди. Оқибатда ортидан ҳаракатланиб келаётган «М-412» русумли машина билан тўқнашув содир этди. «М-412» ҳайдовчиси М.Н. тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилди.

Мазкур ҳодиса юзасидан тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Адҳамжон БУРХАНОВ,

туман ИИБ ЙҲХГ катта инспектори, лейтенант.