АЖАЛ УРУҒИНИ УНДИРГАЧ…
Ҳамюртимиз Н.Ё. оилавий можаролар туфайли анчагина сиқилиб қолди. Бироз чалғиш мақсадида наша чекиб туришни одат қилди. Жорий йил эрта баҳорда ўз яшаш хонадони томорқасида ишлаётиб, гиёҳванд модда уруғини шу ерда парваришлаш фикри уйғонди. Эккан заҳри қотил уруғидан саккизтаси униб чиқди.
Н.Ё. уларни бегона ўтлардан тозалаб, ўз вақтида суғориб борди. У экин майдонга бир ўзи қарагани учун хонадон аъзолари ушбу ноқонуний хатти-ҳаракатидан бехабар эдилар.
Ҳудудда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган махсус рейд натижасида Н.Ё.нинг ушбу ноқонуний иши фош бўлди. Энди у қонун олдида қилмиши учун жавоб беради.
Р.АБДУРАҲМАНОВ,
туман ИИБ ҳузуридаги ТБ катта суриштирувчиси, лейтенант.

