ХАЛҚАРО ОЛИМПИЯ КУНИГА БАЬИШЛАНДИ

Туманимизда Халқаро олимпия кунига бағишлаб «Халқ сайли» умумиллий спорт мусобақалари бўлиб ўтди.

Айниқса, бунда туман тиббиёт бирлашмаси, туман мактабгача, халқ таълими, жисмоний тарбия ва спорт, маданият бўлимлари, Ўзбекистон ёшлар иттифоқи туман кенгаши, касб-ҳунар коллежлари жамоаларининг фаоллиги эътирофга лойиқ.

Туман марказидаги «Пахтакор» стадионида сана муносабати билан турли мусобақалар, кўргазмали чиқишлар уюштирилди.

5 июль оқшомида тадбирлар гала концерт билан якунланди. Туман маданият маркази қошидаги «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари ижросида дилрабо қўшиқлар янгради. 8-МТМ, 6-мактаб, 1-БЎСМ, Уйчи саноат, транспорт ва алоқа касб-ҳунар коллежи, Тошлоқ МФЙ жамоалари турли  номинациялар бўйича тақдирландилар.