Каъбатуллоҳ
Каъбатуллоҳ, эшит оҳимни,
Онажоним – меҳрибонимни,
Паноҳида асрасин, Аллоҳ,
Ўзинг чорла, эй, Каъбатуллоҳ.
Шу ниятда рўзалар тутдим.
То саҳардан шомгача кутдим.
Ниятларим қабул эт, Аллоҳ,
Ўзинг чорла, эй, Каъбатуллоҳ.
Таълим берган устозларимни,
Тенгдошларим, ўртоқларимни,
Дуо қилдим, қабул эт, Аллоҳ,
Ўзинг чорла, эй, Каъбатуллоҳ.
Падаримни соғиндим бирам,
Руҳларини шод этгил, Эгам.
Волидамга насиб эт, Аллоҳ,
Ўзинг чорла, эй, Каъбатуллоҳ.
Онамга тилайман ҳар саҳар,
Насиб этсин муборак сафар.
Ниятим пок, алҳамдулиллоҳ,
Ўзинг чорла, эй, Каъбатуллоҳ.
Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ,
7-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.

