Ҳайвонот боғида

Бордим таътил чоғида,

Мен ҳайвонот боғига.

Қафасда ҳар хил ҳайвон,

Бўри, маймун ва арслон.

Бир жойда турфа қушлар,

Сайрашиб кўнгил хушлар.

Тўтихон менга қараб,

Патларин силлиқ тараб,

Одамдай гапирарди,

Сўзимни қайтарарди.

Қафаслар аро юрдим,

Улкан бир филни  кўрдим.

Ёши эмиш беш яшар,

Вазни уч тонна келар.

Сайрда давом этдим,

Илондан қўрқиб кетдим.

Ётар гўё аждаҳо.

Гўшт ермиш эллик кило.

Экан роса текинхўр,

Дўстим, ундан узоқ юр.

Кўп айландим, хўп толдим.

Ўйланиб ҳайрон қолдим.

Барин Аллоҳ яратган,

Инсонга ибрат этган.

Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ,

7-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.