Товуқчам
Қоқоласа товуқчам
Тухум туққан бўлади.
Тухумлари мазали
Есам, кўнглим тўлади.
Бир кун ўйлаб қарасам,
Катта хато қилибман.
Тухумларни еб қўйиб,
Товуқ бағрин тилибман.
-Менга ишон, товуқчам,
Энди тухум емайман.
Тухумлардан жўжа оч,
Сени хафа қилмайман.
Жўжаларингни боқиб,
Эргаштириб юраман.
Пойлаб юрган мушукни
Боплаб додин бераман.
Лазизбек НЕЪМАТИЛЛАЕВ,
7-мактабнинг 3-синф ўқувчиси.

