ГУВОҲНОМАЛАР ТОПШИРИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти қарорига мувофиқ жойларда ички ишлар органлари таянч пунктларида профилактика инспекторларининг фаолияти ва ҳамкорлигини ташкил этиш мақсадида профилактика  инспекторининг жамоат тартибини сақлаш (ЖТС) бўйича ёрдамчиси штати жорий қилинди.

Шу муносабат билан туманимизда ҳам МФЙларда профилактика инспекторининг ЖТС бўйича ёрдамчилари иш бошлади. Уларга гувоҳнома топширишга бағишланган тадбирда туман ИИБ бошлиғи Ғ.Ғаниев сўзга чиқиб, ички ишлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар, кўзланган мақсад ва вазифалар, аҳоли ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш масалалари ҳақида тўхталиб ўтди.

Якунда вазифасини сидқидил бажариб, касбдошларга ўрнак бўлган ходимлардан бир гуруҳига эсдалик совғалари топширилди.

Ўз мухбиримиз.