Тўртликлар
Ёр кўйида хор бўлсам-да, бадном бўлмасман,
Ушшоқ аро машҳурману ноком бўлмасман,
Хижрон ўтида куйсам-да, фарёд урмасман,
Куйиб-куйиб хўп пишарман, лек хом бўлмасман.
******
Олам кулар, лек кулмас кўнглим, на қилай?
Гул очилар, очилмас кўнглим, на қилай?
Бир маҳвашниким тилар, аммо ул келмас,
Ўзгасин кўзга илмас кўнглим, на қилай?
******
Аслида мен ҳам бир ожиз бандаман,
Гоҳида ғамгину гоҳи хандаман.
Ёмондан йироқман, номарддан нари,
Инсоф қайда бўлса, мен ҳам андаман.
******
Дўстим, унут, кечаги ғам-аламни,
Бугунги шодликнинг этагидан тут.
Измингга сололмайсан бу оламни,
Умид қил эртадан, бахту омад кут.
Ўринбой МЎМИНОВ.

