ЭҲТИЁТСИЗЛИК – УМР ЗАВОЛИ

Н.Д. тонг саҳар деҳқончиликка қараш учун йўлга отланди. Бошқарувидаги «М-412» машинасида қўшнилар ҳам бор эди. Ғайрат қишлоғи ҳудудига етганда йўл четида тўхтаб турган «Дамас» ортидан югуриб бир болакай чиқиб қолди. Н.Д. машинани ундан олиб қочиш мақсадида қарама-қарши томонга ўтиб кетди, машинани тўхтатиш имконини тополмади. Оқибатда рўпарадан келаётган автоулов билан тўқнашиб кетди.

Зудлик билан ҳар икки машина салонида бўлганлар туман марказий касалхонасига олиб келинди. Афсуски, йўловчи М.К. олинган тан жароҳати натижасида вафот этди.

Бўлиб ўтган воқеа юзасидан тергов ва суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Р.АБДУРАҲМАНОВ,

туман ИИБ ҳузуридаги ТБ терговчиси, лейтенант.