ЭЛ ТАШВИШИ БИЛАН

Мамлакатимизда барча соҳаларда туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Халқимиз розилиги йўлида олиб борилаётган ижобий ишлар ҳақида сўз кетганда, «Маҳалла – сектор – Халқ қабулхонаси – маҳалла» тамойили асосида Тошлоқ МФЙ фаолияти мақтовга сазовор, десам янглишмайман. Ўтган даврда уйма-уй юриб, аҳоли муаммолари ўрганилди ва уларнинг ечимлари топилди. Фаолларни жалб қилган ҳолда бу анъана бугунги кунда ҳам тизимли давом эттирилмоқда.

Олиб борилаётган ҳар бир фаолиятдан аҳоли хабардорлигини таъминлаш мақсадида ижтимоий тармоқда «Тошлоқ МФЙ хабарлари» канали очилди. Бу канал орқали барча янгиликлар аҳолига етказилмоқда.

Эл ташвиши билан ёниб яшаётган Тошлоқ МФЙ мутасаддиларидан яна кўп ташаббуслар кутиб қоламиз.

Фаридахон ОТАХОНОВА,

туман Кенгаши депутати.