ЎЗГАНИНГ МУЛКИГА ЭГАЛИК ҚИЛИБ…

Олтиариқлик Л.Н. уч фарзанднинг отаси, оқу қорани таниган бўлса-да, ҳаётга енгил қарашдан чарчамади. Бир неча бор суднинг қора курсисида ўтириб, қилмишларига яраша жазо олган.

У сўнгги жиноятини ҳам хамирдан қил суғургандек амалга оширмоқчи бўлди. Яъни, ўзи бошқарувидаги, аммо бировга тегишли бўлган «Ласетти»ни ўзиники қилиб кўрсатиб, фуқаро С.В.га 7200 АҚШ долларига пуллади.

Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи Л.Н.га Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 2 ой 3 кун муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

Нуриддин АҲМЕДОВ,

жиноят ишлари бўйича туман судининг судья ёрдамчиси.