ЁЗ – ЎТМОҚДА СОЗ!
Ёзнинг жазирама кунларида мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг ёзги соғломлаштириш ойлигини мазмунли ўтказиш мақсадида тажрибали тарбиячилар томонидан ҳар хил кўнгилочар тадбирлар ташкил этилмоқда. Жумладан, бизнинг 14-МТМда «Миллий ўйинлар – бизнинг фахримиз» семинар ўйин машғулоти бўлди. Туман марказида бунёд этилган болалар ўйингоҳида мазмунли ҳордиқ чиқаришлари учун яхши шароит яратилган бўлиб, унда муассасамиз болажонлари бахтли онларини ўтказмоқдалар. Болаларнинг соғлом овқатланишларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Муассасада чўмилиш ҳавзаси жажжиларнинг севимли масканига айланган. Уларни мактаб таълимига тайёрлаш борасидаги ишлар ҳам рисолада олиб борилмоқда. Ҳозирда кичкинтойлар тажрибали мусиқа раҳбари, тарбиячилар томонидан «Хайр, боғчам!» тадбирига қизғин тайёргарлик кўрмоқдалар. Мазкур тадбир ширинтойлар қалбида бир умрга муҳрланиб қолади, -дейди тайёрлов гуруҳи тарбиячиси Соҳиба Бойматова.
Нодира РЎЗИҚУЛОВА,
14-МТМ психологи.

