«КАМАЛАК БИЛИМДОНЛАРИ»
«Камолот» ЁИҲ қошидаги «Камалак» болалар ташкилоти томонидан ана шу номдаги кўрик-танловнинг вилоят босқичи ўтказилди. Вилоятимиз туманларидан 10 ёшдан 14 ёшгача бўлган ташкилот аъзолари иштирок этган беллашувда мактабимиз етакчиси Салима Йўлдошева бошчилигидаги «Камалак» жамоаси фахрли 3-ўринни эгаллаб, «Камолот» ЁИҲ вилоят кенгашининг фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғаси билан тақдирланди.
Яқинда эса танловнинг Республика босқичи вилоятимизда бўлиб ўтди. Якунга кўра вилоятимиз вакиллари кучли учликдан жой олдилар.
Ноила ҲОЖИМАТОВА,
36-мактаб ўқувчиси.

