БАХТИ БЕКАМ БЕКА
Уйчи шаҳарчасининг Шифокор маҳалласи «Нодира» кўчасида Ғайбуллаевлар хонадони бор. Хонадон соҳиби Сайдулло ака кўп йиллар қурувчилик касбида ишлаган, туман ҳокимининг ўринбосари, партия раҳбари вазифасида самарали фаолият кўрсатган. Оила бекаси Мухтабархон ая эса собиқ 19-ҲТБЮда бухгалтер ёрдамчиси бўлиб ишлаб, пенсияга чиққанлар. Бу бахтли инсонлар оила қуришганига эллик йилдан ошди. Фарзандлари Асадулло, Лутфулло, Замира, Нодира, Назира, Санжарбеклар ҳаётда ўз ўринларини топишган.
Ўттиздан ортиқ набира ва чеваралар ардоғидаги Мухтабархон ая куни кеча табаррук ёшни қаршилаган бўлса, тўнғич фарзанд Асадулло эллик ёшга тўлди. Ушбу кун Ғайбуллаевлар хонадони тўйхонага айланиб кетди, самимий тилаклар билдирилди. Оила аъзоларининг бир-бирига бўлган муносабати, меҳр-оқибатини кўриб, ҳавас қилдик. Шундай оилалар кўпаяверсин.

