ОҚИБАТСИЗ ҚЎШНИЛАР
Мулоқот бор жойда ҳамфикрлик ҳам, зиддият ҳам бор. Бундай ҳолат кўпроқ қўшнилар ўртасида содир бўлиб туради. Бироқ турли қарама-қарши фикрларга эга бўла туриб ҳам ўзаро ҳурмат-эҳтиромни сақлаб қолган қўшнилар кўпчиликка ибратдир. Арзимаган келишмовчиликдан катта фожиа ясайдиганлар эса эл-улус олдида қадр-қимматини буткул йўқотади.
Азалий қўшнилар А.Ж. ва С.Ғ.лар ўртасида пайдо бўлган зиддият катта можаро келтириб чиқарди. Уларнинг даҳанаки жангидан ўзгалар озор чекишди. Бақир-чақир натижасида жамоат тартиби, фуқаролар осойишталигининг бузилиши рўй берди.
Ушбу ҳуқуқбузарлик туман маъмурий судида атрофлича кўриб чиқилди. Жанжалкаш қўшнилар Ўзбекистон Республикаси МЖТКнинг тегишли моддалари билан жазога тортилишди.
Севара ЖАМОЛОВА,
туман маъмурий суди архивариуси.

