НАФСИНИ ТИЙМАГАН ОҚСОҚОЛ
Яратган кимнидир бой, кимнидир камбағал қилиб синаркан. Ҳаётда яна шундай синовлар борки, баъзан кимгадир бош бўласан, баъзан кимгадир бўйсунасан. Шунда ҳақиқий инсоннинг иймони, виждони синовларда тобланади, чархланади, сайқалланади. Афсуски, иродаси бўш, эртанги кунини кўра билмаган калтабинларни синдиради, букади.
Наманганлик Д.А.га МФЙ раиси лавозимини ишониб топширилганди. Бироқ у мансабидан ўз манфаати йўлида фойдаланишга ўтди. Фуқаросидан набирасига нафақа пули тайинлаб бериш эвазига 400 минг сўм пора олди.
Ушбу жиноий иш жиноят ишлари бўйича туман судида кўриб чиқилди. Айбланувчи Д.А. Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан 3 йил муддатга мансабдорлик ва моддий жавобгарлик вазифалари юклатилган лавозимларда ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилиниб, 5 йил муддатга озодликни чеклаш жазосига тортилди.
Ж.МАМУРОВ,
жиноят ишлари бўйича туман суди раиси.

