ҚИЗИҚИШ КАТТА
«Обод қишлоқ» давлат дастури асосида 26-сонли мактабгача таълим ташкилоти 2 млрд. 179 миллион сўм маблағ эвазига капитал таъмирланиб, замонавий ва кўркам қиёфага келтирилди.
-Бугунги кунда масканимизда икки юздан ортиқ болажон таълим-тарбия олмоқда, -дейди ташкилот мудираси Гулчеҳра Мўйдинова. -Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус ижросини амалда таъминлаш доимий эътиборимизда бўлмоқда. Айниқса, бадиий гимнастика, каратэ, рус, инглиз тилларидан ташкил этилган тўгаракларимизга ота-оналар томонидан катта қизиқиш билдирилмоқда.
Дарҳақиқат, Зайнабхон Тиллаева раҳбарлигидаги каратэ тўгараги қисқа муддатда болажонларнинг энг севимли тўгарагига айланди. Тўгарак аъзоларидан Муҳаммадюсуф Ёқуббоев, Фирдавс Неъматжонов, Ҳумоюн Турғунбоевлар вилоят миқёсида ўтказилган мусобақаларда фахрли ўринларни эгаллашди.
Яқинда муассасада «Илк қадам» давлат дастури асосида туман семинари бўлди. Унда тарбиячи Ҳамидахон Маллабоева маҳорат дарсларини ўтиб берди.

