МИЛЛИЙ МАФКУРАНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЗАРУР
Маълумки, жорий йилда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси, халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар Кенгашларига сайловлар бўлади. Ўзбекистон Республикасида сайловлар умумий, тенг, тўғридан-тўғри сайлов ҳуқуқи асосида яширин овоз бериш орқали ўтказилади.
Шу боис бугун сиёсий партиялар олдида турган вазифалар фуқаролар билан аниқ, долзарб ижтимоий-сиёсий вазифа ва масалаларни ҳал этиш ҳамда уларни юқори даражада фикр юритувчи, воқеликка баҳо беришга ёндаша оладиган жамиятнинг фаол иштирокчисига айлантиришдан иборат. Айни пайтда фуқароларнинг сайловларга бўлган эътиборини кучайтиришда тарғиботчиларнинг фаолияти катта аҳамиятга эга.
Албатта, сиёсий партиялар ўз мафкуралари доирасида фаолият олиб борар экан, олдига фуқаролар фаровонлигини таъминлаш, озод ва обод Ватан, осуда ҳаётни таъминлашни мақсад қилиб қўяди. Партиянинг мақсади – давлат ҳокимиятининг вакиллик органларида давлат ва жамият томонидан манзилли ижтимоий қўллаб-қувватлашга эҳтиёжманд аҳоли қатламлари манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. Сиёсий партиялар сиёсий ғоялар, сиёсий мафкура рақобатини вужудга келтириб, миллий мустақиллик мафкурасини ривожлантириши зарур.
Ҳозирда сайловлар жараёни арафасида турибмиз. Ўзбекистон Халқ демократик партияси барча ҳамюртларимизни сайловларда фаоллик ва ташаббускорликка чақиради.
Равшан АБДУЛЛАЕВ,
Ўзбекистон ХДП вилоят кенгаши раиси, халқ депутатлари вилоят, туман Кенгашлари депутати.

