БИРИДА ЯХШИ…
Давлатимиз мустақиллигининг йигирма саккиз йиллик байрамини муносиб нишонлашга тайёргарлик кўриш, юртимизда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларига аҳолининг дахлдорлик ҳиссини шакллантириш, халқимиз орасида миллий қадриятларимизга хос бўлган ўзаро меҳр-муҳаббат ва ҳамжиҳатликни янада кучайтириш, беғараз ёрдам, меҳр-мурувват каби эзгу фазилатларни юксалтириш, маҳаллалар, аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ва тозалаш, туманнинг барча ҳудудлари санитария ҳолатини яхшилаш, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси, вилоят, туман ҳокимларининг фармойишлари ижросини таъминлаш мақсадида 17-18 август кунлари туманимизда ҳам хайрия ҳашари ўтказилди.
Ҳашар кунлари 55 та қабристон, 3 та зиёратгоҳ, аҳоли хонадонлари ҳамда барча корхона, ташкилот ва муассасаларда тозалов ишлари олиб борилди. 25 тоннадан зиёд турли хил чиқинди ажратилган жойларга ташиб кетилди. 10 км.дан ортиқ ариқ тозаланди. Мингдан ортиқ мевали ва манзарали дарахт кўчатларига шакл берилиб, оқланди. «Обод қишлоқ» дастури доирасида Деҳқонобод қабристонида ҳашар йўли билан қўрғон олинди.
Бундан ташқари, тумандаги якка-ёлғиз, кам таъминланган, ижтимоий кўмакка муҳтож 42 нафар оиланинг хонадонида ҳомийлар маблағи ва ҳашар йўли билан таъмирлаш ишлари олиб борилди.
Ўтказилган хайрия ҳашарида амалга оширилган ишлар билан бир қаторда камчиликларга ҳам йўл қўйилди. Жумладан, Деҳқон, Қаҳрамон, Мустақиллик, Янгиҳаёт, Ғайрат ҳамда Кесканёр маҳаллаларида кўтаринкилик сезилмади.
Хайрия ҳашари муносабати билан бир кунлик иш ҳақи миқдоридаги маблағ «Маҳалла» ХЖФ туман бўлинмасининг АТ «Агробанк» Уйчи филиалининг 20212000200367830001, МФО 00244, ИНН 201093884 ҳисоб рақамига тўла ўтказилиши белгиланган.

