АЙБИНИ ТАН ОЛСА, ЖАВОБГАРЛИКДАН ОЗОД ЭТИЛАДИМИ?
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 июлдаги «Солиқ маъмуриятчилигини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори лойиҳасида тадбиркорларни қўллаб-қувватлайдиган яна бир янгилик жорий этилди. Хусусан, солиқ тўловчилар давлат солиқ хизмати органларининг солиқ соҳасидаги ҳуқуқбузарликларни содир этганлиги учун жавобгарликка тортиш тўғрисидаги қарорини тан олиб, уни олган кундан эътиборан 10 кун муддатда молиявий жаримани ихтиёрий равишда тўласа, тадбиркорлик субъекти мансабдор шахслари ва ходимларини жиноий ва маъмурий жавобгарликдан озод этиш белгиланди.
Шунингдек, солиқ тўловчи молиявий жарима миқдорининг 50 фоизини 10 кун ичида ихтиёрий тўласа, жарима суммасининг қолган қисмини тўлашдан озод этилади. Бундай тажриба Россия ва Туркия давлатларида татбиқ этилган.
Масалан, йўл қўйилган ҳуқуқбузарлик учун тадбиркорга нисбатан 300 млн. сўм молиявий санкция белгиланадиган бўлса, белгиланган 10 кунлик муддатда ихтиёрий равишда 150 млн. сўми тўлаб берилса, қолган 150 млн. сўм пул маблағи тадбиркор ихтиёрида қолади. Шунингдек, тадбиркорлик субъекти мансабдор шахслари маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод бўлади. Бу нафақат корхонанинг, балки унинг мансабдор шахслари харажатининг ҳам тежалишига олиб келади.
Зоҳиджон ТУРҒУНОВ,
туман ДСИ солиққа оид ҳуқуқбузарликлар билан ишлаш шўъбаси давлат солиқ катта инспектори.

