ЁШ ЧЕМПИОНЛАР

Вилоят каратэ федерацияси спортзалида мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб каратэ бўйича вилоят чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу турнирда тажрибали мураббий Илҳомжон Боястановнинг жажжи шогирдлари муносиб иштирок этиб, 14 та медаль билан қайтдилар. Жажжи спортчилардан Муқаддас Тоҳиржонова (8-МТТ) ўз вазни ва ёши бўйича тенгсиз деб топилди ва олтин медаль билан тақдирланди. Аъзамжон Тоҳиржонов (8-МТТ), Мирҳаёт Абдуқодиров (14-МТТ) иккинчи, Муҳаммад Ҳасанбоев, Фаёзбек Носиржонов, Жавлон Мусажонов, Ҳаётбек Ҳусниддинов, Ихлосбек Усмонжонов (8-МТТ), Ҳусниддин Юсупов, Беҳрузбек Акрамов, Шермуҳаммад Тоҳиржонов, Улуғбек Абдураҳматов, Исмоил Атабоев (14-МТТ), Беҳрузбек Онорбоев (42-МТТ)лар учинчи ўринларни эгаллашди.

Қувонарлиси, совриндор барча спортчилар сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон кубоги мусобақасида иштирок этадиган бўлишди.