МЕҲРИМИЗ СИЗЛАРГА

Туман тиббиёт бирлашмасининг тиббий ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўлими томонидан 96 нафар якка-ёлғиз фуқарога меҳр ва эътибор кўрсатиб келинмоқда.

Бўлим ходимларидан Шарифа Бойчабоева, Озода Отамирзаева, Робия Ҳамидова, Дилором Қаюмова, Наима Отабоева, Мафтуна Шамсиддиновалар ўзларига бириктирилган хонадонларда бўлиб, қариялар юмушига кўмаклашишяпти, уларнинг кўнглини кўтаришяпти.

Яқинда бўлим ҳисобида турувчи ўнҳаётлик Матлуба Маннашева, ёрқўрғонлик Сапира Муродова, ёркатайлик Замира Аббосовалар йўқланиб, бир пиёла чой устида дийдорлашув тадбири уюштирилди. Тадбир ниҳоясида бўлим мутахассиси Баҳромжон Йўлдошев фахрийларга эсдалик совғаларини топширди.