УЛУҒ НЕЪМАТ

Ҳеч шубха йўқки, мустақиллик ҳақида сўз борар экан, озод ва обод юртимизда истиқомат қилаётган ҳар бир фуқаронинг қалбида шодлик, фахр-ифтихор туйғулари уйғонади. Жаннатмакон Ўзбекистоннинг дунё ҳамжамиятидаги мавқеи юксалиб, шаҳар ва қишлоқларимиз кўркам қиёфага кириб бораётгани, меҳнаткаш халқимиз бугунидан бахтиёр, шукроналик, эртасига тўла ишонч руҳи билан яшаётганлигини кўриб, қувонмай бўладими?! Дарвоқе, серқуёш ўлкамизда сўнгги 28 йилда асрларга татигулик мислсиз ўзгаришлар рўй берганлигига барчамиз гувоҳмиз.

Энг муҳими, улкан бунёдкорлик ва яратувчанлик ишларимизнинг самараларини ҳар кун ва ҳар дақиқада кўряпмиз. Шоир айтганидек: «Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор». Шундай экан, Истиқлол берган беқиёс неъматларнинг қадрига етишимиз, кўз корачиғидек асрашимиз лозим. Ахири бу бетакрор Ватан – Ўзбекистоннинг буюк келажаги учун астой-дил хизмат килишдан ортиқ бахт борми?!

Биз,  тарбиячилар ҳам шундай аҳд билан ишлаб, ёш авлодни маънан етук ва комил инсон қилиб тарбиялашдек шарафли ишга ўз ҳиссамизни қўшмоқдамиз. Шу кунларда барча гуруҳларда кўплаб тадбирлар, мусобақалар ташкил этиб, болажонлар онгига мустақилликка оид маълумотларни, «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиорининг мазмун-моҳиятини сингдириб боряпмиз.

Гулбаҳор ТЎРАХОНОВА,

Муяссар ЎТАНОВА,

30-МТМ тарбиячилари.