МАҲОРАТЛИ ТАРБИЯЧИЛАР
24-мактабгача таълим ташкилотида бугунги кунда икки юз нафар кичкинтой тарбия топмоқда. Масканда изланувчан тарбиячилар талайгина. Муаззам Норбоева, Маҳфуза Йўлдошева, мусиқа раҳбари Атиқа Мамадалиева болаларга таълим-тарбия бериш билан бирга уларда санъатга бўлган қизиқишни уйғотишда самарали фаолият кўрсатишмоқда. Уларнинг тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида ташкил этган «Боғчам менинг – фахрим менинг», «Мен боғчамни соғинаман» мавзусидаги тадбирлар ота-оналар, барча меҳмонларга манзур бўлди.
-Юртбошимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббус ижроси бўйича бир қатор ишларни амалга оширяпмиз, -дейди маскан мудираси Матлубахон Исматова. -Дилрабо Аҳмаджонова бадиий гимнастика бўйича тўгарак фаолиятини йўлга қўйди. Маҳфуза Йўлдошева, Шаҳноза Тўраева, Нигора Тожиаҳмедова каби маҳоратли тарбиячилар қўғирчоқ театри ташкил этишди. Қисқа вақт ичида «Бўғирсоқ», «Шолғом» эртаклари саҳналаштирилди. Эътиборлиси, тарбиячилар қўғирчоқларни ўзлари қўл меҳнати билан тайёрлашган. Беш ташаббус ижроси бўйича қилган ишларимиз вилоят ахборот ресурс маркази мутахассислари томонидан ҳам юқори баҳоланиб, «Ташаккурнома» билан тақдирландик.
Муҳаммад АЛИ.

