ШОДИЁНА

Ёрқўрғон қишлоғидаги «Толзор» ошхонаси соя-салқин ва сўлим гўшалардан. Бу ерда Мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб Тошлоқ, Муборак, Хўжаобод, Оқтош, Тепасарой, Боғ кўча МФЙлари ташаббуси билан байрам тадбири ўтказилди. Унга мазкур маҳаллаларда яшовчи меҳнат фахрийлари, илғор пахтакорлар вакиллари таклиф этилиб, эҳтиром кўрсатилди.

Йиғилганларни айём билан «Маҳалла» хайрия жамоат фонди туман бўлинмаси раиси Ғанишер Жўраев ва бошқалар табриклашди.

Ёрқўрғон маданият маркази хонандалари ижросидаги қўшиқлар барчани рақсга чорлади.

Умиджон СУЛТОНОВ.