ЮРТНИ МАДҲ ЭТИБ…

25-МТТда мустақиллигимизнинг 28 йиллигига бағишлаб байрам тадбири уюштирилди. Унда масканда тарбияланаётган болажонлар шеър, қувноқ рақслари ва Ватанни мадҳ этувчи қўшиқларни куйлаб, барчани мамнун қилдилар. Тадбирга Ўзбекистон Экологик партияси туман кенгаши раиси Маҳамадали Каримов ташриф буюриб, жажжиларга янги китоблар совға қилди. Муассаса мудираси Нозима Мамажонова тадбирни ташкиллашда фаоллик кўрсатган тарбиячилар Муаззам Мирзабоева, Сурайё Муродова, мусиқа раҳбарлари Моҳигул Мўйдинова, Даминжон Қосимовларга миннатдорчилик билдирди.