АЁЛ БИЛАН ОЛАМ МУНАВВАР
Байрам бўсағасида 13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби концертлар залида «Аёл билан олам мунаввар» деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Унда маҳаллий ижодкорлар – Зоҳида Аҳмаджонова, Наима Раҳмонова, Малика Бойхонова, Фотимахон Тошматовалар қатнашдилар. Мустақиллик, Ватан, меҳр-муҳаббат, ота-онани улуғловчи ижод намуналари йиғилганларга катта маънавий озуқа берди. Туман ҳокимининг ўринбосари Раънохон Назарова, Уйчи спорт коллежи директори Нафисахон Мамасолиева, ёш ижодкор Дилноза Азизова сўзга чиқиб, таклиф-мулоҳазалар билдиришди. Бундай маърифий тадбирлар доимий ўтказиб бориладиган бўлди.
Туман маданият маркази қошидаги «Тарона» ашула ва рақс халқ ансамбли хонандалари Сирожиддин Тўрабоев, Аҳмаджон Нурматовлар ижросидаги қўшиқлар тадбир мазмунини янада бойитди.
Эътиборхон ЮНУСОВА,
Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари.

