ЯШАРГАН «ОТАХОН» МАКТАБ

Тумандаги «отахон» мактаб бўлган, келгуси йил 100 йиллиги нишонланадиган 1-мактабда жуда кенг миқёсда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Бу даргоҳ 1985 йил қурилган бўлиб, фақат том қисми таъмирланган эди. Шу боис бу объект учун 4,6 млрд. сўм маблағ ажратилди.

Барча хоналарнинг эшик-деразалари акфа ромларига алмаштирилди, полларга паркет ва линолеум қопланди. Синф хоналари иссиқ, совуқ сув билан таъминланди, канализация ва электр тармоғи тўла янгиланди. Бино ичида 12 ўринли янги санузел қурилди. Спортзал поли янгиланди, ювиниш, кийиниш хоналари барпо этилди, 120 ўринли ошхона, 125 ўринли фаоллар залида талаб даражасидаги шароит яратилди.

Хавфсизликни таъминлаш учун 21 та назорат камераси, лабораториялар, ошхона ва информатика хонасига 12 та кондиционер ўрнатилди.

Мактаб ҳудуди, йўлакларга брусчатка, асфальт босилди. Энг асосийси, мактаб  биносининг ташқи деворларига 5350 кв.м. metall-apex қопланди. Бу бинода  қишин-ёзин мўътадил шароит сақланишини таъминлайди.

Бу ишлар Мансурбек Анорбоев раҳбарлигидаги  «Соф таъмир люкс» МЧЖ жамоаси томонидан амалга оширилди.

Жамоа иш юритувчиси Мансурбек Бозорбоев, электрик Шарифжон Бойдедаев, ишчилар Бобур Бозоров, Абдусамад Абдуллаевларнинг ҳалол ва самарали меҳнатларидан мактаб жамоаси хурсанд бўлмоқда.

Мустақиллик байрами арафасида мактаб биноси фойдаланишга топширилди. Унда туман ҳокими М.Апақов иштирок этди.