ТАЪЛИМ ХОДИМЛАРИ КЕНГАШИШДИ
13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабининг концертлар залида туман халқ таълими ходимларининг анъанавий август кенгаши бўлиб ўтди.
Кенгашда туман ХТБ мудири Шуҳратжон Муродовнинг ўтган 2018-2019 ўқув йилида белгиланган вазифаларни бажаришда эришилган ютуқлар, йўл қўйилган камчиликлар ва янги ўқув йилида халқ таълими ходимлари олдида турган долзарб вазифаларга бағишланган маърузаси тингланди.
Кенгаш ишида туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи Ваҳобжон Ражаповлар қатнашдилар ва сўзга чиқдилар.
Туман халқ таълими ходимлари номидан Президентимизга йўлланган табрик телеграммаси ўқиб эшиттирилди. Соҳада иш бошлаётган бир гуруҳ ёш ўқитувчилар қасамёд қабул қилишди.
Тадбир якунида илғор таълим ходимларига вилоят ХТБ, туман ҳокимининг фахрий ёрлиқлари, таълим, фан ва маданият ходимлари касаба уюшмаси туман кенгашининг совғалари топширилди.

