Қисқа сатрларда

*Туманимиздаги билим масканларида «Жонажон Ўзбекистоним, мангу бўл омон!» шиори остида «Билимлар куни» тантаналари кўтаринки руҳда ўтди. Жорий йилда мактабларнинг 1-синфига 3727 нафар ўқувчи қадам қўйди. Уларга 362 миллион 152 минг сўмлик Президент совғаси топширилди.

*»Обод марказ» дастури доирасида мукаммал таъмирланган 40-мактабдаги тантанада туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов қатнашиб, 52 нафар 1-синф ўқувчисига Президент совғаси ҳамда мактабга туман маънавият ва маърифат кенгашининг китоблар жамланмасидан иборат совғасини тақдим қилди.

Шу куни туманимиз раҳбари 1, 6, 32-мактаблар ҳамда Ғайрат педагогика коллежига ташриф буюрди ва ўз совғаларини топширди.

*1-мактабда бўлиб ўтган тантанада мактабнинг собиқ ўқувчиси, Олий Мажлис сенати аъзоси, Наманган муҳандислик технология институти ректори, профессор Одилжон Маматкаримов қатнашди ва ўқувчиларга «Мустақиллик дарси»ни ўтиб берди. Сенатор мактаб кутубхонасига китоблар совға қилди.

*33-мактабдаги шодиёнада Республика маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи, фалсафа фанлари доктори Мунира Қаҳҳорова самимий тилаклар билдириб, мактаб кутубхонасига 275 дона бадиий китоб туҳфа қилди. Ўзбекистон ЭП туман кенгаши раиси Маҳамадали Каримов «Мустақиллик дарси»да иштирок этди.

*2-мактабга Поп тумани ҳокими, мактабнинг собиқ ўқувчиси Аъзамжон Султонов видеопроектор совға қилди. Бундай эътибордан мактаб жамоаси бениҳоя хурсанд.