ТИЛ БИЛГАН – ЭЛДА АЗИЗ

Мактабимизда чет тиллари фан ойлиги доирасида «Тил билган – элда азиз» деб номланган тадбир бўлди.

Кечада кўргазмали дарслар доирасида интерфаол машғулотлар, савол-жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. Айниқса, 3- ва 4-синфлар ўқувчилари томонидан инглиз тилида тайёрланган бадиий чиқишлар, ўзбек ва инглиз шоирлари шеърларининг ифодали ўқилиши, севимли эртак қаҳрамонлари иштирокидаги саҳна кўриниши барчада катта таассурот қолдирди.

-Ушбу тадбир ўқувчиларимизнинг инглиз тилидан олган билимларини амалий мулоқот жараёнида қўллай билиш кўникмаларини янада бойитишга ёрдам берди, -дейди мактабнинг инглиз тили фани ўқитувчиси Феруза Абдураҳимова.

Тадбир якунида фаол қатнашган ҳамда ўқув йили давомида инглиз тилини пухта ўзлаштирган бир гуруҳ ўқувчилар мактаб маъмуриятининг фахрий ёрлиғи билан тақдирландилар.

Сайёра РАВШАНОВА,

39-мактаб ўқитувчиси.