ЮТУҚЛАРНИ КЎПАЙТИРИБ…
Ўзбекистон мудофаасига кўмаклашувчи «Ватанпарвар» ташкилоти тасарруфидаги туман ўқув спорт-техника клуби жамоамиз ўз фаолиятида ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, спортнинг оммавийлигини оширишга алоҳида эътибор қаратмоқда. Буни жорий йилнинг ўтган даврида қўлга киритилган ютуқлар мисолида ҳам кўриш мумкин.
Июнь ойида Учқўрғон туманида картинг пойгаси бўйича ўтказилган Ўзбекистон кубоги мусобақасида туман ЎСТК терма жамоаси аъзолари умумжамоа ҳисобида 3-ўринни эгалладилар. Бунда спортчилардан А.Эгамбердиев KF синфида 1-ўринни, Ясмина Эгамбердиева мини синфида 2-ўринни, Шерали Абдуллаев KZ синфида 3-ўринни қўлга киритишди.
5-7 май кунлари авторалли бўйича Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб ўтган «Мўйноқ – 2019» очиқ чемпионатида ЎСТКнинг спорт ишлари бўйича ўринбосари Раҳимжон Шерматов фахрли ўринни эгаллаб қайтди.
Куни кеча картинг пойгаси бўйича вилоят очиқ биринчилиги мусобақаси бўлиб ўтди. Унда туман ЎСТК жамоаси фахрли биринчи ўринни эгаллади.
Президентимиз томонидан илгари сурилган беш ташаббуснинг амалий ижросини таъминлаш йўлида бу каби ютуқларимизни янада кўпайтирамиз.
Исмоил МАВЛОНОВ,
туман ЎСТК бошлиғи.

