ТЎҒРИ ЙЎЛДАН АДАШМАНГ

Ахборот асри деб аталаётган бугунги даврда ёшларнинг соғлом дунёқарашга эга бўлиши, уларнинг эзгу йўллардан чалғитишга асос бўладиган фикр ва ғояларнинг шаклланмаслиги учун, энг аввало, кўп ўқишлари керак. Чунки бугун айрим хориж оммавий ахборот воситалари, баъзи бир интернет тармоқлари зўра-вонлик, шафқатсизлик, ҳаёсизлик каби иллатларни тарғиб этиб, ёшлар онгига сингдиришга уринмоқда. Бу, ўз навбатида, ахборот хавфсизлигини таъминлаш ва баркамол авлодни тарбиялаш масалаларига жиддий эътибор қаратишни тақозо этади.

Шу ўринда таъкидлаш жоизки, ғарб индивидуализми, хусусан, «оммавий маданият» деб аталаётган ғоялар интернет тармоқларида турли усуллар орқали кенг тарғиб қилинаётганлиги туфайли аксарият ёшлар буни янгилик деб, бир зумда ўзлаштириб олмоқда.

Бугун озод ва обод юртимизда ёшларнинг ўқишлари, ўз имкониятларини юзага чиқаришлари учун ҳамма шароитлар яратилган. Зеро, шундай экан, келажаги буюк Ўзбекистон ёшлари ана шу эътибор, яратилган имкониятлардан самарали фойдаланиб, пухта билим олишлари, турли иллатлар, ёт ғоялар таъсирига тушмасдан, юртимизга муносиб фарзанд бўлишга интилмоқлари лозим.

Азизбек ИЛЬМИЯМИНОВ,

туман ИИБ ҲПБ ВЕЁЎ ҲПГ катта инспектори, майор.