УЙЧИДА ОНКОЛОГИЯ МАРКАЗИ ОЧИЛАДИ
Яхши хабарингиз бор, 13-14 сентябрь кунлари Наманганда «ХХI асрда тиббиёт ва фармацевтикани ривожлантиришда инвестиция ва инновацияларнинг роли» мавзусида тиббиёт форуми бўлиб ўтди.
-Форум доирасида бир қатор манфаатли ҳамкорлик алоқалари йўлга қўйилди, -дейди туман ҳокимлигининг инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи Бекзод Ҳамидов. -Жумладан, туманимиздаги «Руҳшона шифо сервис» МЧЖ раҳбари Боқижон Асқаров билан Қувайт давлатининг «Mr Open Co» компаниясининг консультанти жаноб Рашеед Ал Муталиа ўртасида онкология марказини очиш бўйича англашув меморандум имзоланди. 2021 йили очилиши режалаштирилаётган мазкур марказда энг замонавий тиббий хизмат кўрсатишни йўлга қўйиш билан бирга, 20 та ишчи ўрни яратилиши кўзда тутилган.

