ШАРОИТЛАРГА ГАП ЙЎҚ

Гулбоғ маҳалласи ҳудудида янги очилган 5-мактабгача таълим ташкилотига ташриф буюрганлар бу ерда ишловчилар  ҳамда болажонларга яратилган шарт-шароит ва имкониятларни кўриб, ана шундай баҳо беришмоқда. Сабаби, Комилжон Маматхонов раҳбарлигидаги «Жўрабек қурилиш сервис» хусусий корхонаси қурувчилари 2 млрд. 676 миллион сўм маблағ эвазига бунёд этган мазкур масканда  қурилиш ишлари жаҳон андозалари талаблари даражасида олиб борилган, энг замонавий дизайнлардан фойдаланилган.

Муассасанинг тантанали очилиш маросимида туман ҳокимининг ўринбосари Азамат Абдураҳмонов, вилоят МТБ бошлиғи Ҳилола Юсупова, туман МТБ мудири Маҳбуба Абдуллаевалар сўзга чиқиб, жамоанинг фаолиятига муваффақиятлар тилашди.

-Қирқ сотих жойни эгаллаган муассасамиз биноси кўркам ва жудаям файзли, -дейди МТТ директори Дилфуза Қўшинова. -Бундан ота-оналар ҳам бағоят хурсанд. Масканимизда тарбияланадиган 120 нафар кичкинтой ҳар томонлама соғлом ва баркамол бўлиши учун қўшимча имкониятларимизни ҳам ишга соламиз.

Муҳаммад АЛИ.

Суратларда: 1. Тақдимот маросимидан кўриниш. 2. Тажрибали тарбиячи Саида Усмонова жажжилар билан машғулот пайтида.