ҲАҚИҚАТ ҚАРОР ТОПДИ
Ҳудудий адлия органларининг инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги ҳуқуқни қўллаш амалиёти бевосита туман адлия бўлимлари томонидан амалга оширилади. Адлия органларида ташкил этилган махсус 1 008 рақамли «Ишонч телефони» юридик ва жисмоний шахсларга ўзларининг бузилган ҳуқуқларини зудлик билан тўғридан-тўғри билдириш ёки ариза ва таклиф шаклида мурожаат қилиш имкониятларини янада кенгайтирди.
«Ишонч телефони» орқали келиб тушган ҳар бир мурожаат вазирлик ҳамда бошқарма раҳбарияти томонидан алоҳида назоратга олиниб, жисмоний ва юридик шахсларнинг реал бузилган ҳуқуқларини тиклаш чоралари кўриб келинмоқда. Хусусан, Янгиҳаёт МФЙ, Ровот кўчаси, 25-уйда яшовчи Р.Садбарованинг аввалги иш жойига тикланишда амалий ёрдам беришни сўраб Адлия вазирлиги-нинг «Ишонч телефони»га йўллаган мурожаати ўрганиб чиқилди. Туман адлия бўлимининг аралашуви билан туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғининг 2019 йил 30 августдаги 879-сонли буйруғига кўра фуқаро аввалги иш жойига тикланди.
Юртбошимиз таъкидлаганларидек: «Эришилган ютуқлар ўзимизники, унга маҳлиё бўлиб ўтириш бизга ярашмайди. Одамлар ҳамма нарсага чидаши мумкин, адолатсизликка чидай олмайди. Жамиятда адолат барқарор бўлишида адлия органларининг ўрни катта бўлмоғи керак».
Азамат ШАМСИДДИНОВ,
туман адлия бўлими ходими.

