ФАЙЗИОБОДДА «ТЕЗ ЁРДАМ» ШОХОБЧАСИ

Туман тиббиёт бирлашмасига қарашли «Тез ёрдам» бўлимининг Файзиобод «Тез ёрдам» шохобчаси фойдаланишга топширилди.

Собиқ Файзиобод ҚВП биноси ўрнида ташкил этилган мазкур шохобча 90 миллион сўм маблағ эвазига таъмирланиб, замонавий кўринишга келтирилди. Мансурбек Назаров бошчилигидаги қурувчилар ишни сифатли бажардилар.

-Шохобчамиз Файзиобод, Ёркатай, Гумбаз, Оқтош маҳаллаларининг 13400 дан ортиқ аҳолисига хизмат кўрсатади, -дейди шохобча мудири Шокиржон Бойхонов. -8 нафар врач, 29 нафар ўрта тиббиёт ходими малакали хизмат кўрсатишлари учун ҳамма шароитлар яратилган.

Шохобчанинг очилиш маросимида туман ҳокими Муҳаммадаюбхўжа Апақов, Ўзбекистон Журналистлар ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси, «Наманган ҳақиқати» газетаси муҳаррири Маҳмуджон Парпиев, туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Насибахон Расуловалар сўзга чиқиб, эл саломатлигини таъминлаш йўлида тиббиёт ходимларининг фаолиятларига омадлар тилашди.

Фахрийлар ва меҳмонлар иштирокида рамзий лента қирқилиб, шохобчада яратилган шароитлар билан яқиндан танишилди.