ТАВСИЯЛАР БЕРИЛДИ
Туман фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан тўқсонбости экинларини экиш бўйича семинар ўтказилди.
Муҳаммадмусо Болтабоевга қарашли дала томорқасида ташкил этилган семинарда деҳқон хўжаликлари ва аҳоли томорқа ерларига 2020 йил ҳосили учун пиёз, саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости сабзавот экинларини оқилона жойлаштириш бўйича тавсиялар берилди.
-Семинардан кўзланган асосий мақсад, -дейди туман қишлоқ хўжалиги бўлими бошлиғи Аҳаджон Қосимов, – боғ-ток оралари ҳамда ҳар бир қарич ердан унумли фойдаланиш, ички бозорни қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўлдириш.

