ПАРТИЯЛАР ҲАЁТИДАН
13-сонли болалар мусиқа ва санъат мактабида туман хотин-қизлар қўмитаси, ТИҲ ЎзЛиДеПнинг «Аёллар қаноти» ҳамкорлигида оилаларда тинчлик-хотиржамлик, ажримларнинг олдини олиш, аҳиллик ва ўзаро ҳурмат, ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштиришга қаратилган «Соғлом оила – мустаҳкам оила» лойиҳаси доирасида семинар бўлди. Унда туман ҳокимининг ўринбосари Раънохон Назарова, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлими раҳбари Э.Юнусова, туман партия ташкилоти раиси Наргиза Қозираҳимовалар мавзуга доир маърузалар қилишди. Вилоят партия ташкилоти вакили М.Ворисова расмлар кўргазмасида фаол қатнашган ёшларни муносиб тақдирлади.
** ** **
18-мактабда 18 ёшга тўлган ёш сайловчилар билан учрашув ташкил этилди. ЎзЛиДеПнинг Устави ва сайловолди дастури ҳақида маърузалар қилинди. Тадбир якунида партия сафига қабул қилинган «Мудофаа вазирлиги фахрийси» кўкрак нишони соҳиби, мактабнинг ёшларни чақириққа қадар тайёрлаш фани ўқитувчиси, туман ҳарбий фахрийлар кенгаши раиси Абдулҳофиз Собитовга аъзолик гувоҳномаси ҳамда эсдалик совғаси топширилди.

