ҲУҚУҚИЙ ОНГ ВА ҲУҚУҚИЙ МАДАНИЯТ УЗВИЙЛИГИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 9 январдаги «Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш тизимини тубдан такомиллаштириш тўғрисида»ги ПФ-5618-сонли Фармонининг қабул қилиниши аҳолининг ҳуқуқий билимлари етарли эмаслиги, давлат органларининг қонунга хилоф қарорлари устидан судга шикоят қилиш имкониятидан деярли фойдаланмаслиги мансабдор шахслар томонидан фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари камситилиши ҳолатларининг вужудга келишига сабаб бўлаётганлиги, аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга доир ишлар самарадорлигини янада такомиллаштириш, фуқароларнинг ижтимоий-сиёсий ўзгаришлар билан уйғун равишда ҳуқуқий билимларини ошириб боришнинг замонавий усулларини жорий этиш, шунингдек, аҳолини, айниқса, ёшларни зарарли ахборотлардан ҳимоя қилиш бўйича мустаҳкам ҳуқуқий иммунитетни шакллантириш вазифаларининг ҳаётга татбиқ этиш долзарблигини кўрсатмоқда.

Жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтиришда, энг аввало, таълим-тарбиянинг тизимли ва узвий равишда олиб борилишига алоҳида эътибор қаратиш, мактабгача таълим тизимидан бошлаб аҳолининг барча қатламларига ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни чуқур сингдириш, шахсий манфаатлар ҳамда жамият манфаатлари ўртасидаги мувозанатни сақлаш ғояларини кенг тарғиб қилиш муҳимдир.

Шунингдек, Фармонга мувофиқ жамиятда ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданиятни юксалтириш «шахс-оила-маҳалла-таълим муассасаси-ташкилот-жамият» принципи бўйича тизимли ва узвий ташкил этилиши белгилаб берилди.

Осимжон САДИКОВ,

Учқўрғон туманлараро иқтисодий суди раиси.