ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ИСЛОҲОТЛАР

Мамлакатимиз Президенти ташаббуси  билан «Қишлоқ хўжалиги машинасозлигини жадал ривожлантириш, аграр секторни қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлашни давлат томонидан қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида»ги яна бир муҳим қарор имзоланди.

Ушбу қарор билан Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ҳамда бошқа бир қатор вазирлик, идораларга қишлоқ хўжалиги техникалари ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш даражасини янада ошириш, уларни етказиш бўйича ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш юзасидан чора-тадбирлар ишлаб чиқиш, боғдорчилик, мева-сабзавотчилик ва чорвачилик йўналишида техника турларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва умумий ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш; машина-трактор паркларининг мавжуд техникалари ва бўш турган ер майдонларини оптималлаштириш ҳамда уларни асосан таъмирлаш ва сервис хизматлари кўрсатишга ихтисослаштириш каби вазифалар белгиланди. Шунингдек, маҳаллий қишлоқ хўжалиги техникалари харидларини кредитлаш ва уларни лизингга бериш тизимини такомиллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланиб, ушбу мақсадда миллий валютада тижорат банкларига 50 миллион АҚШ доллари эквивалентида маблағларни жойлаштириш ва самарали ўзлаштириш тўғрисида муҳим вазифа ва топшириқлар берилди.

Улуғбек ҲАМДАМОВ,

Учқўрғон туманлараро иқтисодий судининг судьяси.