САЙЁР ҚАБУЛ
Вилоят прокурори Акмалхўжа Мавлонов «Олтин Гавҳар Зумрад нур» фермер хўжалигининг дала шийпонида аҳоли вакиллари иштирокида сайёр қабул ўтказди.
Унда вилоят ва туман прокуратураси, ички ишлар бўлими раҳбар ва ходимлари, ташкилот, корхона, муассасаларнинг масъуллари, фаоллар, жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.
-Туманнинг ўзида ечиладиган масалаларни шу ернинг ўзида ҳал этамиз -деди вилоят прокурори А.Мавлонов. -Вилоят даражасида ҳал этиладиган муаммоларни тегишлилиги бўйича мутасаддилар ва раҳбарлар эътиборига ҳавола қиламиз, назоратга оламиз.
Шу куни вилоят прокурори қабулида бўлган фуқаролар томонидан ногиронлик аравачаси, газ баллони олиш, фарзандини даволатишга ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини юритиш, имтиёзли кредит, ун маҳсулотлари билан таъминлаш, ички йўлларга шағал ётқизиш каби масалаларда амалий ёрдам сўраб мурожаатлар қилинди.
Сайёр қабулда маҳалла фуқароларига туман тиббиёт бирлашмаси мутахассислари томонидан бепул тиббий кўрик ташкил этилди. Шунингдек, бўш иш ўринларининг «Меҳнат ярмаркаси» ўтказилди. Туман ташкилотларининг мутасаддилари томонидан фуқароларнинг саволларига тегишли жавоблар қайтарилди.
Улуғбек НОМОНОВ,
туман прокурори.

