МУҚАДДАС МАКОН

Бугунги шундай тинч замонда, оилани мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, жамиятда замонавий намунали оила мезонларини жорий этишда, ягона давлат сиёсатини амалга оширишга қаратилган фундаментал, амалий ва инновацион тадқиқотларни ташкил этиш ва ўтказиш соҳасида муҳим ишлар амалга оширилмоқда.

Туман хотин-қизлар қўмитаси, Ўзбекистон мусулмонлар идораси туман бўлими вакили, туман тиббиёт бирлашмаси, туман ИИБ, Республика «Нуроний» жамғармаси туман бўлими ҳамкорлигида мактаб ва коллежларда тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилишига алоҳида эътибор қаратяпмиз. Бироқ маҳалла кесимида олиб борилаётган ишларимиз етарли эмас. Буни ажримларнинг кўпайиб бораётганидан ҳам кўришимиз мумкин. Айниқса, Навоий, Беруний, Истиқлол, Ўнҳаят, Мевазор, Исломобод, Файзиобод, Янгичек, Ғайрат, Бўстон, Дўстлик (Ровот), Хизиробод МФЙлар мутасаддилари фаолиятларини танқидий кўриб чиқишлари керак.

Маҳаллалардаги яраштириш комиссияси фаолиятида сифат ва самарадорлик етишмаяпти. Ёш оилаларга намунали ва ибратли оилалар бириктирилмаган. Нотинч оилаларга ҳожи ота ва ҳожи она, маҳалла фахрийларини ибрат қилиб кўрсатиш лозим.

Тумандаги барча оила бошлиқлари, нуронийлар, маҳалла фаоллари ва депутатлар! Оиладаги низоларга бепарво бўлмайлик. «Оила тинч – жамият тинч» шиорини қўллаб, оилаларга эътибор берайлик. Оила – бу муқаддас ҳаёт макони. Бу маконда яшаймиз, камол топамиз, обрў-эътиборга эга бўламиз.

Салимахон ЮНУСОВА,

«Оила» илмий-амалий тадқиқот маркази туман бўлими директори,

Зулайҳо АТАХОНОВА,

туман ФҲДЁ бўлими мудири.