ДИҚҚАТ: ЯНГИ ВАКЦИНА АМАЛИЁТГА КИРИТИЛМОҚДА
2019 йилнинг октябрь ойидан бошлаб Ўзбекистон Республикаси миллий эмлаш календарига 9 ёшли қизларни ВПЧ (инсон папиллома вируси)га қарши вакцинаси билан эмлаш ишлари амалга оширилади.
Фарзандларимизни соғлом ва баркамол авлод бўлиб камол топиши учун 13 турдаги юқумли касалликларга қарши режали эмлашларнинг бепул амалга оширилиши – бу Юртбошимизнинг халқимизга бўлган жуда катта ғамхўрлигидир.
ВПЧга қарши вакцинани режали эмлаш миллий календарига киритган Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларда хотин-қизларни бачадон бўйни саратонидан ҳимоя қилишнинг энг устувор вазифаларидан ҳисобланади.
Ҳозирги кунга қадар ЖССТ ва бошқа идоралар томонидан ўтказилган тадқиқотлар натижалари мазкур вакцинанинг юқори даражада самарадорлилигини кўрсатмоқда. Австралия, Бельгия, Германия, Швеция, Англия, АҚШ ва Янги Зеландияда ўтказилган тадқиқотларда ўсмир қизлар ва ёш аёллар ўртасида ВПЧ инфекцияси ҳамда ўткир учли кандилома мавжудлиги ҳолатлари 90 фоизгача камайганлиги аниқланган.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ВПЧга қарши вакцинани режали эмлаш миллий календарига асосан 9 ёшли қизларга 2 дозада (2 марта) берилишини тавсия этади. Чунки айнан шу ёшда вакцина иммунитет тизимининг энг кучли жавоб ҳаракатини таъминлайди.
Назира АҚИЛОВА,
туман ДСЭНМнинг эпидемиология бўлими мудири,
Фазилат ҒОФУРОВА,
врач ёрдамчиси.

