АҲОЛИНИ РЎЙХАТГА ОЛИШ

Мамлакатимиз раҳбарининг шу йил 5 февралдаги «Ўзбекистон  Республикасида 2022 йилда аҳолини рўйхатга олишни ўтказиш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги ПФ-5655-сонли Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикасининг «Аҳолини рўйхатга олиш тўғрисида»ги Қонуни лойиҳаси ишлаб чиқилди ва мазкур Фармон ижроси юзасидан вилоят ҳокимининг тегишли қарори қабул қилинди.

Аҳолини рўйхатга олиш маълумотларидан миллий барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда ва мониторингни юритишда, аҳоли пунктларининг инфратузилмасини яхшилашда, меҳнат ресурсларидан фойдаланиш ва жойлаштириш бўйича қисқа, ўрта ва узоқ муддатли прогнозлар, дастурларни ишлаб чиқишда фойдаланилади.

Туман статистика бўлими.