«ЧЕКИШ – УМР ЗАВОЛИ»
Билим масканимизда 8-11-синфлар ўқувчилари ўртасида ана шундай деб номланган тадбир бўлиб ўтди.
Дастлаб ўқувчиларга чекишнинг салбий оқибатлари ҳақидаги видеоролик намойиш этилди. Сўнгра ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий дастур йиғилганлар эътиборига ҳавола қилинди. Айниқса, улар ижросида мавзу доирасидаги саҳна кўринишлари ҳамда қизиқарли савол-жавоб барчада катта таассурот қолдирди.
Ўтказилаётган бу каби тадбирлар ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини шакллантириш, уларни салбий иллатлар таъсирига тушиб қолишларининг олдини олиш, дарслардан сўнг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, фан, спорт тўгаракларига жалб қилиш борасидаги ишлар самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.
Матлуба ОТАМИРЗАЕВА,
21-мактабнинг амалиётчи психологи.

