«ҲИДОЯ» ИСЛОМ БИЛИМ ЮРТИ
2018 йили мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев вилоятимизга ташрифлари чоғида «Ҳидоя» билим юрти жойлашган ҳудудни диний-маърифий мажмуага айлантириш юзасидан кўрсатма берган эдилар. Шундан сўнг бу ерда амалга ошириладиган бунёдкорлик ишларига 10 млрд. сўм маблағ йўналтирилди. Рамазон ҳайити арафасида билим юртининг янги ўқув биноси, спорт ва анжуманлар заллари қурилиб, фойдаланишга топширилди.
3 қаватдан иборат ўқув биноси кенг, шинам ва ёруғ синф хоналари, кутубхона, маънавият ва маърифат, лингафон, сўнгги русумдаги компьютерлар билан жиҳозланган информатика хоналаридан иборат. Ювиниш, кийиниш, тиббиёт ва мураббийлар хоналарига эга18х30 ҳажмдаги спорт залида талабалар спортнинг бир неча тури билан шуғулланишлари учун шароитлар мавжуд. Ҳозирда билим юртида 30 нафар педагог 160 нафар талабага сабоқ бериб келмоқда.
Ушбу эзгуликлар юртимизда дин ишлари, диний бағрикенглик, инсоннинг эътиқод эркинлиги тамойиллари давлат сиёсати даражасида аҳамиятлилигини кўрсатмоқда.
Исроилхон ҚИРҒИЗБОЕВ,
туман бош имом хатиби.

