ҲАШАРЧИЛАР ҲИССАСИ
Янгичек МФЙ фаоли, Каримахон Дадабоева бошчилик қилаётган 79-отряд ҳашарчилари туманимиз «оқ олтин» хирмонининг юксалишига муносиб ҳисса қўшмоқдалар.
Айни вақтда улар «Тола» фермер хўжалигига кўмакка чиқишган.
Хўжалик жорий йилда 48,6 гектар майдонда пахта етиштирди. Фермер Толибжон Мўминов бошчилигида механизатор Турғунпўлат Худойберганов, сувчилардан Носиржон Исматов, Муҳаммадшокир Раҳматуллаев, Иминжон Хонбоевлар фидокорона меҳнат қилишди. Далаларда кўзланган ҳосил етиштирилди. 178,5 тоннали хирмонни уйиш учун кунига юзга яқин ҳашарчи ва аъзолар теримда қатнашяпти. Орзухон Дадамирзаева, Фотима Бобомирзаева, Соҳиба Жалилова, Гулчеҳра Бобомирзаева, Фотима Нормирзаева, Маҳфуза Каримова кабилар теримда пешқадамлик қилишмоқда.
Умиджон СУЛТОНОВ.

