МУНОСАБАТ

“Sizdan telegram” каналида 2019 йил 23 сентябрь куни эълон қилинган “Наманган – “Эрта баҳорда бошлаган йўл таъмири ҳали якунланмади” суратли лавҳага

 МУНОСАБАТ

Ушбу ҳолат бўйича Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати қуйидагиларни маълум қилади:

Мазкур сурат лавҳада 4 Р-116 автомобиль йўлининг 14-16-километри(туман тиббиёт бирлашмаси атрофи)даги ҳолат акс эттирилган. Маълумки, Уйчи тумани марказида “Обод марказ” дастури доирасида 4 Р-116 автомобиль йўлининг 14-16-километри ҳамда 4 Р-118 автомобиль йўлининг 9-11 километри жаҳон андозалари талабалари даражасига келтирилиши режалаштирилган. Мазкур автомагистраль йўл энг серқатнов йўл бўлганлиги, туман марказидаги олтмишга яқин  ижтимоий-маданий, савдо, маиший хизмат кўрсатиш шохобчаларидаги объектда айни вақтда бунёдкорлик ишлари якуланиб қолгани ҳамда тунги ёритиш чироқлари, лоток ариқларни қўйиш ишлари кетма-кет бажарилаётгани боис  йўллардан бетартиблик вужудга келган. Ҳар бир қилинаётган иш маълум бир вақт талаб қилгани боис асфальтлаш ишлари якунига етмаган. Шу кунларда асфальтлаш ишлари ҳам якунига етиши ҳамда келиб чиқаётган ноқулайликлар тез кунларда тўлиқ бартараф этилишини билдирамиз.